Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Пискентда ижарага берилган ерни 53 минг долларига сотаётган масъул раҳбар ушланди
4.04.2022 20:21

Тошкент вилояти ИИББ Коррупцияга ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, ер ресурсларини талон тарож қилинишига қарши кураш бўлинмаси ҳамда Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан, Нурафшон шаҳрида навбатдаги назорат-рейд тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро Э.Қ. (фермер хўжалиги раҳбари) Пискент тумани ҳокимлиги томонидан ижарага берилган, туман «Ўзбекистон» массивидаги 6 гектар ер майдонини ҳужжатлаштириб беришни 53 минг АҚШ долларига келишиб, аризачидан бошланғич бадал сифатида талаб қилган 5300 АҚШ долларининг 5 минг долларини олаётган вақтида ушланди.

ИИББ Ахборот хизмати
ИИББ Ахборот хизмати

Маълум бўлишича, туман «Ўзбекистон» массивидаги 24 гектар ер майдони фуқарога фермер хўжалиги билан шуғулланиш учун 50 йилга ижарага берилган бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан, фуқаро Э.Қ. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси ва 28-211-моддалари билан жиноят ишини қўзғатилди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан