Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ПЛАС-форум ечим ва маҳсулотларни тақдим этиш учун ажойиб имконият
27.05.2022 13:20,  
3

Пойтахтимизда икки кун давом этган “Банклар ва ритейл. Рақамли трансформация ва ўзаро ҳамкорлик” иккинчи халқаро ПЛАС-форум якунланди.

Тадбирда асосий спикерлар чакана савдо индустриясининг долзарб масалалари ва вазифалари, офлайн чакана савдо, электрон тижорат, тўлов индустриясининг сўнгги тенденцияларини муҳокама қилдилар, шунингдек, иштирокчилар замонавий бизнес амалиётлари ва энг янги технологик ечимлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлдилар.

Ташкилий қўмита вакили – Константин Гризовнинг сўзларига кўра, ПЛАС-форум аудиторияси йил сайин ортиб бормоқда, бу эса унинг молия бозоридаги мавқеини белгилайди. Агар 2021 йилда 300 дан ортиқ иштирокчи рўйхатга олинган бўлса, жорий йилги форумда 1600 дан зиёд ташриф буюрувчи қатнашди.

ПЛАС-форум доирасида бизнесни ривожлантириш, маркетинг, IТ амалиётлар, логистика, хавфсизлик ва тўлов ечимлари бўйича етакчи компаниялар, хизмат кўрсатувчи провайдерлар маҳсулотларининг инновацион кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди. Жорий йилги форумда илк бор “Оренкарт” компанияси вакиллари ҳам иштирок этишди.

Банк карталари бўлими бошлиғи Юлия Бугаеванинг таъкидлашича,  компания 2014 йилдан буён Ўзбекистоннинг етакчи банклари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда ва улар анча яхши логистикага эга.

“Биз молия институтлари учун марказлаштирилган юқори технологияли автоматлаштириш тизимини ишлаб чиқиб, тақдим этмоқдамиз. Келгусида Ўзбекистон молия бозорига финтех ечимларимиз билан киришни режалаштирганмиз”, дейди тадбирнинг яна бир иштирокчиси, АРТ-Банк компаниялари гуруҳи вакили Борис Фишук.

Умуман олганда, ПЛАС-форум 2022 аудиторияси анъанавий равишда ўзининг юқори даражасини намойиш этиб, соҳанинг асосий иштирокчиларини бир жойга жамлади ҳамда кенг кўламли тадбир доирасида соҳа олдида турган муҳим вазифалар, жумладан, чакана савдодаги ўзгариш ва янгиликлар, давлат томонидан тартибга солиш ва логистика масалалари муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан