Подполковник Нуриймон Абулҳасан расман янги лавозимга тайинланди

Подполковник Нуриймон Абулҳасан расман янги лавозимга тайинланди

Подполковник Абулҳасан Нуриймон Абдураҳим Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси хабар берди. 

Бундан олдин, Дин ишлари бўйича қўмита раис ўринбосари - Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори Нуриймон Абулҳасан бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилганлиги борасида хабар берган эдик.