Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Поезд ғилдирагига нима ўрнатилган эди?
1.03.2021 21:54,  
776

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Бекобод” темир йўл чегара божхона постида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда  наркотик моддаларнинг ноқонуний олиб ўтилишининг олди олинди.

Қўшни давлатдан кириб келган юк поезди вагонларини кўздан кечириш давомида ёғ маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган систерна ғилдирагининг ички томонидаги кўз илғамас бўшлиғига 1 дона ўрам моҳирлик билан яшириб қўйилганлиги фош бўлди.

Мазкур ўрам очиб кўрилганида эса, унинг ичида 61,7 гр. оғирликдаги “марихуана” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дея хабар беряпти Давлат Божхона қўмитаси расмий веб-сайти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан