Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Покистон Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузиш бўйича толиблар билан музокара бошлади
19.09.2021 18:19,  
120

Тожикистон пойтахти Душанбеда Афғонистонга қўшни давлатлар раҳбарлари билан учрашувлардан сўнг, Покистон ҳукумати тожиклар, ҳазоралар ва ўзбеклар иштирокида Афғонистоннинг инклюзив ҳукуматини тузиш бўйича толиблар билан музокараларни бошлаган. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Имрон Хон твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Имрон Хон бу 40 йиллик уруш ва низолардан кейин мамлакатда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига ҳисса қўшиши, ўзгаришлар нафақат Афғонистон, балки бутун минтақага фойда келтиришини таъкидлаган.

Аввалроқ, Имрон Хон ШҲТ саммити доирасидаги анжуманда ҳам Афғонистон масаласига алоҳида урғу бериб ўтганди.

«Афғонистонда 40 йил деганда ниҳоят тинчлик ўрнатиш имкони пайдо бўлди ва бу имкониятни қўлдан бой бермаслик керак. Покистон қўшни Афғонистондаги уруш сабаб 80 минг фуқаросини ва 150 миллиард доллар маблағини йўқотди. Шунингдек, уруш сабаб Покистонга 4 миллион афғонистонлик қочоқлар ўтган.

Афғонистон террорчилар учун бошпана, наркотик сотиладиган ҳудуд ва қочоқлар макони бўлмаслиги керак. Олдинги ҳукумат 75 фоиз халқаро ҳамжамият кўмаги эвазига мавжуд эди. Афғонистонга халқаро гуманитар ёрдам бериш жараёнини тизимлаштириш керак», деганди у.

Маълумот учун, кўпчилик экспертлар ва халқаро жамият вакиллари толиблар ҳокимиятга келишини бевосита Покистоннинг ёрдами ва кўмаги натижасида рўй берди, деб ҳисоблашади. 2004 йилда АҚШ кўмагида Афғонистон президенти сифатида иш бошлаган ва 2014 йилгача ўз вазифасини давом эттирган Ҳамид Карзай «Толибон»нинг ҳужумлари кучайган бир пайтда тўғридан тўғри Покистонга ишора қилиб, уни «Афғонистон хавфсизлигига кўз юмиб, минтақада сателлит урушини қўллаб-қувватлаш»да айблаганди. Манбаларга кўра, «Толибон» асосчилари ва юқори лавозимли раҳбарлари Покистонда қолиш, мулк сотиб олиш ва ҳатто тижорат каби фаолият турлари билан шуғулланиб келган. «Толибон» жангарилари жароҳат олганда Покистон чегарасини кесиб ўтгани ва шу ердаги шифохоналарда даволангани ҳақида маълумотлар бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан