Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Покистон мусулмон лигаси партияси етакчиси Шаҳбоз Шариф Покистоннинг янги бош вазири этиб сайланди
11.04.2022 18:18,  
96

Покистон мусулмон лигаси партияси етакчиси Шаҳбоз Шариф Покистоннинг янги бош вазири этиб сайланди. Бирлашган мухолифат етакчиси ва И.Хонга ишончсизлик вотуми ташкилотчиларидан бирининг номзодини 174 нафар депутат қўллаб-қувватлади.

Шаҳбоз Шариф (70 ёш) — Покистонда уч марта бош вазир лавозимини эгаллаган Навоз Шарифнинг укаси. Ш.Шариф Покистоннинг энг йирик ва нуфузли вилояти — мамлакат аҳолисининг 60 фоизи истиқомат қилувчи Панжобга уч марта раҳбарлик қилган. Ўтган ҳафта ушбу лавозимга унинг ўғли Ҳамза сайланган эди.

Янги бош вазир “қасос сиёсатини” олиб бормайдиган ва мамлакатда қонун устуворлигини тиклайдиган коалицион ҳукумат тузилишини айтди. Шу билан бирга, Ш.Шариф Ҳиндистон билан тинчлик тарафдори экани, аммо бу фақат Кашмир муаммоси ҳал қилинганидан кейин юз беришини таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан