Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Покистон Ўзбекистонга гўшт етказишни бошлади
13.03.2022 19:35,  
277

40 минг долларлик гўштнинг биринчи партияси (18 тонна) келаси ҳафта Тошкентга етиб келади. Март ойида яна 50 та контейнерда гўшт (жами 900 тонна) жўнатилиши кутилмоқда.

Покистоннинг Shaheen компанияси раҳбари Малик Шер Хоннинг таъкидлашича, Покистон имтиёзли савдо тўғрисидаги шартномалар тузилганидан кейин Ўзбекистон бозорига диққат билан қарай бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, 4 март куни икки давлат ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим имзоланган эди. Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Имрон Хон товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион долларга етказиш имконияти борлигини таъкидлаб, Трансафғон темир йўлини янада ривожлантиришга келишиб олган эди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон бир неча йиллардан буён транспорт йўналишларини диверсификация қилиш ва минтақавий алоқаларни ривожлантириш чораларини кўрмоқда. Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” т/й қурилиши Покистонни Марказий Осиё билан боғлайдиган, Ўзбекистонни Карачи, Гвадар ва Қосим портларига олиб чиқадиган энг яқин, арзон ва хавфсиз йўлак яратади. Бу темир йўл минтақаларимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборади.

Бундан ташқари, 2021 йил ноябрь ойида Ўзбекистондан биринчи транзит юк Покистонга етиб борган эди. Покистон томони буни “ҳамкорликнинг янги даврининг бошланиши” деб баҳолади.

Кўп ўтмай Покистон Ўзбекистондан юк ташувчилар учун божхона тартиб-таомилларини соддалаштирди — юк машиналари кириш тўлови бўйича депозит тўламасдан мамлакатга кириши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан