Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Покистон Президенти Ўзбекистонга етиб келди
22.06.2016 23:49,  
7

22 июнь куни Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.

ЎзА хабар беришича Покистон Президенти мамлакатимизга ташрифини қадимий Самарқандни зиёрат қилишдан бошлаган.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Бўлиб ўтган қисқа суҳбатдан сўнг Покистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

Олий мартабали меҳмон Самарқандда Имом Бухорий мажмуаси, Амир Темур мақбарасини зиёрат қилди, Регистон мажмуаси билан танишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан