Покистонда жамоат намозларига қайтадан рухсат берилди

Покистонда жамоат намозларига қайтадан рухсат берилди

Мусулманлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турадиган Покистонда коронавирус хавфи сабабли масжидларда жамоат билан намоз қилишлик таъқиқланган эди. Лекин вируснинг тарқалишини олдини олиш учун белгиланган чораларга ўзгартириш киритилди. Бу ҳақида  Euronews нашри хабар бермоқда.

Эндиликда покистонликлар масжидларда жамоат намози қилишлари мумкин. Покистон президенти Ариф Алви мамлакатдаги уламолар билан келишган ҳолда ушбу қарорни эълон қилди. 

Рамазон ойининг бошланишидан бир ҳафта аввал олинган ушбу қарорда президент «масжидларда керакли ҳимоя тадбирлари олиниши шарти билан жамоат намозларига изн берилади» деб айтган.

Сўнгги маълумотларга кўра Покистонда 8 минг кишида коронавирус аниқланган. Ушбу вирусдан вафот этганлар сони эса 143 кишини ташкил қилмоқда.