Покистонда йўловчи самолёт қулаб тушди

Покистонда йўловчи самолёт қулаб тушди

Pakistan Airways авиакомпаниясининг Airbus A320 йўловчи самолёти Карачи аэропорти яқинида турар жой кварталига қулаб тушди, дея хабар беради GeoTv. Самолёт бортида 107 йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган, улардан ҳеч бири тирик қолмаган, деб хабар беради AP агентлиги шаҳар ҳокимига таяниб.

Самолёт Лаҳордан Карачига ички рейсни амалга оширди ва қўнишидан олдин қулади, дея хабар беради телеканал Покистон фуқаро авиацияси маъмуриятидаги манбага асосланиб. GeoTv маълумотларига кўра, бортда 97 киши бўлган: 85 йўловчи ва 12 экипаж аъзоси.

Қутқарув хизматидаги манбаларга кўра, вайроналар орасидан 15-20 киши топилган. Саккиз нафар ярадор касалхонага ётқизилган. Икки кишининг жасади топилган, улардан бири беш ёшли бола.