Покистондаги ЙТҲда 29 киши ҳалок бўлди

Покистондаги ЙТҲда 29 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Панжоб вилоятида поезд билан автобус тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Воқеа натижасида 29 киши ҳалок бўлди.

Шунингдек, 23 киши жароҳатланган, улардан 18 нафари оғир аҳволда. 

ГеоТВ телеканали хабарига кўра, ичида сикх зиёратчилари бўлган автобус темир йўлнинг ман қилинган қисмидан кесиб ўтишга уринган. Шу сабабли поезд автобусни босиб ўтди. 

Ҳозирда ҳодиса юзасидан автобус ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш очилган.