Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Покистоннинг “Evolve Business Insight” журнали Ўзбекистон ҳақида махсус сон чоп этди
12.02.2020 17:40,  
194

Покистоннинг ҳар ойлик бизнес журнали “Evolve Business Insight”нинг Ўзбекистонга бағишланган махсус сони нашр этилди деб хабар беради Дунё ахборот агентлиги.

Махсус сон журналнинг бош муҳаррири М.Ижоз томонидан мамлакатимизнинг Исломободдаги элчихонаси кўмагида тайёрланган.

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Ф.Содиқовнинг журналга берган интервьюсида дипломат ҳозирги иқтисодий ривожланиш, мамлакатдаги ишбилармонлик муҳити, сармоявий ва сайёҳлик салоҳияти ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирган.

Журнал, шунингдек, Ўзбекистон Жаҳон банкининг Doing Business 2020 рейтингида етти поғона юқорига кўтарилиб, 20та ислоҳотчи давлатлар қаторидан жой олганлиги тўғрисидаги маълумотларни акс эттирди.

Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига эътибор қаратган ҳолда, муаллиф республика ҳудудида Исломдан аввалги ва исломий маданий мероснинг 7 мингдан ортиқ объектлари мавжудлигини, уларнинг 300 дан ортиғи Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Термиз ва бошқа шаҳар-музейларида жойлашганлигини таъкидлайди. Уларнинг барчаси ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Шу муносабат билан ушбу соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида туризмни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Мавзуга доир: Forbes журналининг Ўзбекистондаги нашрига ким бош муҳаррир бўлади?

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан