​​Покистоннинг PIA авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновлар йўлга қўяди

​​Покистоннинг PIA авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновлар йўлга қўяди

Покистоннинг Исломобод ва Карачи шаҳарларидан Тошкент шаҳрига мунтазам авиақатновлар амалга оширилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, бу бўйича Транспорт вазирлигида Покистон Ислом Республикасининг мамлакатдаги элчихонаси ва Покистон халқаро аэропорти (PIA) раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтган.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг ўзида аэропорт хизматлари учун йиғимлар 42 фоизга қадар туширилган. Зиёрат туризми йўналишида бажариладиган парвозларга эса 50 фоизга қадар чегирмалар берилган.

PIA авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги вакили Муҳаммад Ваккос Исломобод—Тошкент ва Карачи—Тошкент йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича режалари билан ўртоқлашган. Авиакомпания ушбу йўналишларда парвозларни 2022 йил январь ойидан йўлга қўйишни мақсад қилган.

«Учрашув якунида томонлар белгиланган йўналишларда мунтазам парвозларни йўлга қўйиш юзасидан ҳамкорликда ишларни давом эттиришга келишиб олди», — дейилади хабарда.