Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Поликлиникаларда 6 ойлик субординатура ташкил этилади
2.04.2022 20:48,  
50

“Самарқанд давлат тиббиёт университетини ташкил этиш ва соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–188-сон, 01.04.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан Самарқанд давлат тиббиёт институти Самарқанд давлат тиббиёт университети этиб қайта ташкил этилди.

Университет таркибида қуйидагилар фаолият юритади:

▫️Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институти;

▫️Университетнинг кўп тармоқли клиникаси ва ихтисослашган болалар хирургик клиникаси;

▫️Микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-тадқиқот институти ва унинг клиникаси;

▫️Нейрохирургия ва нейрореабилитация ихтисослаштирилган илмий-амалий маркази;

▫️Иммунология, аллергология ва инсон геномикаси илмий маркази.

Университет битирувчи босқич талабалари учун поликлиникалар ва клиник базаларда 6 ойлик малакавий амалиёт кўринишидаги субординатурани жорий этиш ҳуқуқига эга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан