Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Politico: иккита энг йирик криптовалюта биржалари санкциялар остида қолган Россия банкларини блокламади
25.02.2023 09:17,  
14

Дунёдаги иккита энг йирик криптовалюта биржалари Huobi ва KuCoin ўз платформаларини Ғарб санкциялари остида қолган Россия банклари томонидан фойдаланиш учун блокламади. Бу ҳақда Американинг Politico газетаси Inca Digital таҳлилий компанияси ҳисоботига асосланиб хабар бермоқда.

Материалда айтилишича, Сейшел оролларида жойлашган Huobi ва KuCoin криптовалюта биржалари трейдерларга Россия Федерациясидан санкцияланган банкларнинг дебет карталари билан операцияларни амалга ошириш имконини беради.

"Ушбу криптовалюта биржаларининг ҳеч бири қора рўйхатга киритилган банклардан маблағларни қабул қилмайди, бироқ баъзилари фойдаланувчиларга санкцияланган муассасалардаги ҳисоблардан фойдаланишга рухсат беради", дейилади мақолада.

Ўз навбатида, Сингапур биржаси ByBit сайт фойдаланувчиларига рус рублини криптовалютага айлантириш имконини беради. Шундай қилиб, россияликлар фиат валютасини онлайн ҳамён ёки банк картаси, шу жумладан Россия Федерациясида чиқарилган ҳар қандай карта орқали депозитга қўйгандан сўнг биржада криптовалюта сотиб олишлари мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан