Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Польша ўзининг МиГ-29 самолётларини АҚШга топширишга тайёр
9.03.2022 07:27

Польша ўзининг МиГ-29 самолётларини АҚШга топширишга тайёр. Бу ҳақда  BBC news ҳабар бермоқда.

Польша ўзининг МиГ-29 қирувчи самолётларини АҚШ ҳукумати ихтиёрида Германиядаги Рамштейн авиабазасига ўтказишга тайёр, дея маълум қилди Польша ТИВ.

«Польша Республикаси ҳукумати Президент ва ҳукумат ўртасидаги маслаҳатлашувлардан сўнг барча МИГ-29 самолётларини Рамштейн авиабазасига зудлик билан ва бепул топширишга ва уларни АҚШ ҳукумати ихтиёрига беришга тайёр», — дейилади хабарда. «Шу билан бирга, Польша АҚШдан фойдаланилган самолётларни тегишли операцион имкониятларга эга бўлишини сўрайди».

Wall StreetJournal газетаси аввалроқ Полша АҚШдан Ф-16 қирувчиларини қабул қилиш эвазига Украинага МиГ-29 қирувчи самолётлари ва Су-25 ҳужумчи самолётларини бериши мумкинлигини ёзган эди.

Сешанба куни ОАВ Польша ҳарбий-ҳаво кучларидаги манбаларга таяниб, МиГ-29 қирувчи самолётлари Украинага жўнатишга тайёрлигини маълум қилди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан