Польша президенти: Россия ишончга лойиқ эмас

Польша президенти: Россия ишончга лойиқ эмас

Польша президенти Aнджей Дуда Россиянинг ишончга лойиқ эмаслигини айтди. У бу ҳақда душанба куни Sieci билан бўлган интервьюсида айтиб ўтди.

Aнджей Дуда Россияни Украинадаги Қрим, Донецк ва Луганск ҳудудларини оккупация қилишда давом этаётган тажовузкор давлат, деб атади.

Россия сепаратистларни қўллаб-қувватлайди ва бошқа давлатларга нисбатан тажовузкор муносабатдадир. У осмондаги ҳаво бўшлиғини бузган ҳолда ўз кучини намойиш қилмоқда. Юқоридагиларни инобатга олсак, Россия ишончли ва тинчлик йўли билан амалга оширадиган давлат эмас, деди Дуда.

Польша расмийлари мунтазам равишда Россияга қарши айбловлар тақдим этади ва гўё Москва халқаро хавфсизликка таҳдид солаётганини таъкидламоқда.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Мюнхен Хавфсизлик конференциясида, "Россия таҳдиди" деган хаёлотини ишлаб чиқишни тўхтатишга ва 1975 йилдаги Хельсинки якуний актидаги  "хавфсизликнинг тенг ҳуқуқли ажралмаслик принципи", 1990 йилдаги янги Европа учун Парижнинг хартиясидаги декларацияси ҳамда 2010 йилдаги ЙХҲТ Остона саммити декларацияларининг асосида Европада хавфсизлик масалалари бўйича мулоқотни мустаҳкамлашга чақирди. 

Россия вазирининг сўзларига кўра, вазият кескинлигининг авж олишида, НAТОнинг ҳарбий инфратузилмасининг шарққа кўтарилиши ва Россия чегараларида мисли кўрилмаган машқлар ўтказилиши натижаларида мудофаа бюджетларини ҳаддан ташқари оширилишига олиб келади.