Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Польшадаги шахтада яна авария содир бўлди
25.04.2022 08:53,  
47

Бу минтақадаги конда охирги 4 кун ичида содир бўлган иккинчи авариядир. Ўтган чоршанба куни метан портлаши оқибатида 5 нафар шахтёр ҳалок бўлган, 20 киши жароҳатланган эди.

Польша жанубида, Чехия билан чегара яқинидаги кўмир конида содир бўлган ҳалокат оқибатида 10 нафар кончи бедарак йўқолди.

Польша президенти Анжей Дуда офат юз берган Ястрзебие-Здрож шаҳрига ташриф буюрди.

Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, шанбага ўтар кечаси тахминан 900 метр чуқурликда кучли ерости зилзила содир бўлиб, метан ажралиб чиққан.

Кечаси «Ястшембский кўмир иттифоқи» конига эгалик қилувчи компаниялар қутқарувчилар силкинишдан кейин алоқани тўхтатган ўнта кончидан тўрттасини топгани ҳақида хабар берди. Улардан бири ҳалок бўлган. Яна олти нафар шахтёрни қидириш давом этмоқда. Операцияга метаннинг юқори концентрацияси тўсқинлик қилмоқда.

Кўмир қазиб олувчи ширкат 42 киши жабр кўрмагани ва шахтани ўзлари тарк этишга муваффақ бўлганини айтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан