Полшанинг амалдаги президенти "бир амаллаб" иккинчи муддатга сайланди

Полшанинг амалдаги президенти

Фото: EPA-EFE/DAREK DELMANOWICZ

Полшанинг амалдаги президенти Анджей Дуда иккинчи муддатга сайланмоқда ва президент сайловларининг иккинчи босқичида ғалаба қозонмоқда. Душанба куни Ipsos тадқиқот маркази томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига таяниб поляк телевиденияси ушбу хабарни тарқатмоқда. 

Социологларнинг ҳисоб-китобларига кўра, минтақавий сайлов комиссияларининг 90 фоизидан олинган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда янгиланган сайловда Дуда 51 фоиз овоз олди. Унинг рақиби, Варшава мери Рафал Тшасковский, энг катта мухолифат "Фуқаролик платформаси" вакили, дастлабки маълумотларга кўра, 49 фоиз овоз олди.

Аввалроқ Дуда 50,8 фоиз, Тшасковский эса 49,2 фоиз овоз олгани ҳақида хабар берилган эди.

Давлат сайлов комиссияси расмий натижаларини душанба куни эълон қилиниши режалаштирмоқда. Ipsos вакиллари ўз тадқиқот натижаларида 1% гача хатолик бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берди. 

Сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, сайловлар жиддий қонунбузарлик ва воқеаларсиз тинч ўтди. Янги турдаги коронавируснинг пандемиясига қарамай, поляклар фаол бўлиб, кўп сонли сайлов участкаларига келдилар. Кўпчилик эрта тонгда ташриф буюрди. Ўз хоҳиш-иродасини ифода этиш кучайтирилган санитария тадбирларига мувофиқ равишда амалга оширилди.

Дуда

Бу орада Дуда ўзининг ғалабасидан хурсанд эканлигини айтиб ўтди. "Деярли 70 фоиз сайловчи иштирок этган сайловда ғалаба қозониш - бу мисли кўрилмаган воқеа", - деди у ўз нутқида. Амалдаги раҳбар барча ватандошларга фаол фуқаролиги учун миннатдорчилик билдирди ва унинг сўзлари ёки хатти-ҳаракатлари билан ҳақоратланганлардан узр сўраб, Президент саройининг эшиклари ҳамма учун очиқ эканлигини таъкидлади.

"Биз сайловларнинг расмий натижаларини кутмоқдамиз", - деди Дуда. "Аммо ҳозир мен Рафал Тшасковский ва унинг рафиқасини соат 23: 00да (02:00 тшв) Президент саройига таклиф қилмоқчиман. Мен биламан, кеч бўлган, аммо барчамиз ўша тунга қадар ухламаймиз", - дейди у рақибни бир-бирлари билан қўл бериб кўришишга таклиф қилаётганини ва "бу қўл ҳаракати ушбу кампанияни якунлаши учун" эканлигини қўшимча қилиб. 

Ҳали ҳаммаси ҳал бўлмади

Тшасковский Дуданинг таклифини қабул қилмади. Унинг фикрига кўра иккинчи босқичнинг якуний натижалари унинг фойдасига бўлади. "Биз оз қолди дедик. Бу ҳақиқатан ҳам. Аммо мен ғалаба қозонишимизга аминман. Биз фақат овозларни ҳисоблашимиз керак", - деди у ўз тарафдорларига мурожаатида.

"Уларда (рақибларда) ҳамма нарса бор: тонналаб пуллар, бутун давлат аппарати, бизда эса фуқаролик жамияти ва умумий нарсалар бор", - дея таъкидлади Тшасковский. "Ишончим комилки, биз Полшани ўзгартирамиз, чунки агар биз уйғонсак, ҳеч ким бизни ухлата олмайди", - деди у ҳар қандай ҳолатда ҳам мустақил судлар учун курашни давом эттиришга, кучсизларнинг манфаатларини ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ваъда бериб. 

Изоҳлар  

Аксарият кузатувчиларнинг фикрига кўра, сайлов комиссияси якуний расмий натижаларни эълон қилгунига қадар, бирон бир номзоднинг ғалабаси ҳақида гапириш мумкин эмас. Ҳамма Полшани ҳаяжонли ва шиддатли кеча кутаётганига ишонади.

"Биз расмий натижаларни кутмоқдамиз, лекин битта нарса аён: янги президент эркин Полшада энг катта қийинчиликка дуч келади - бўлинган Полша халқини ҳар доимгидай жипслаштириш", - деди Полша деҳқонлар партияси раҳбари Владислав Косиняк-Камиш.

"Охир оқибат қандай бўлишидан қатъи назар, бундай катта инсоний ва молиявий ресурсларни жалб қилишдаги бундай кичик фарқ бутун қонун ва адолат лагери учун жиддий огоҳлантиришдир", деб ёзди сиёсий шарҳловчи Мартин Маковский Твиттерда. 

Сайловлар ва уларнинг оқибатлари

Полшада Президент сайловлари ҳар беш йилда ўтказилади. Бир киши мамлакатда кетма-кет икки муддат юқори лавозимни эгаллаши мумкин. Дуда 2015 йилда давлат раҳбари бўлди, иккинчи турда у 2010 йилда Смоленск яқинидаги самолёт ҳалокатида президент Лех Качинскийнинг ўлимидан кейин сайланган Бронислав Коморовскини енгган эди. 

Аввалроқ Полша раҳбари лавозимида кетма-кет икки муддатга, 1995-2005 йилларда Лех Валенсадан кейин Александр Квасневский мамлакатни бошқарган эди. 

2015 йилда, Дуда ғалаба қозонганидан бир неча ой ўтгач, навбатдаги парламент сайловларида уни ушбу лавозимга олиб келган Ярослав Качиньскийнинг "Қонун ва адолат" партияси ҳукумат тепасига келди. 2007 йилдан бери мамлакатда бошқариб келаётган Тшасковскийнинг "Фуқаролик платформаси" мухолифатга айланди. Кейинги парламент сайловлари Полшада 2023 йилга мўлжалланган.

Таъкидлаш жоизки, социалистик режимдан бозор иқтисодиёти муносабатларига ўт(аёт)ган Шарқий Европа ва собиқ СССР мамлакатлари орасида Полша Грузия каби муваффақиятга эришган кам сонли мамлакатлардан бири саналади.