Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Польшанинг ўнлаб ҳудудлари санкциялар туфайли газсиз қолди
28.04.2022 14:27,  
287

Польшада бир неча ўнлаб туманлар мамлакат расмийларининг Россия билан алоқадор компанияларга нисбатан жорий қилган санкциялари туфайли газ таъминотисиз қолди. Бу ҳақда 28 апрель, пайшанба куни республика ички ишлар вазирлигига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.

Республика ички ишлар вазири ўринбосари Павел Счефернакер таъкидлаганидек, хусусан, гап Польша санкциялари рўйхатига киритилган Novatek Green Energy  компанияси ҳақида кетмоқда. Шундан сўнг у мамлакатдаги истеъмолчиларга суюлтирилган углеводород газини етказиб беришни тўхтатди.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, ҳозирда республиканинг 2,5 минг маъмурий туманларидан бир неча ўнтасида газ таъминотида муаммолар кузатилмоқда. Шу билан бирга, мамлакат расмийлари вазиятни тўғирлаш чораларини кўрмоқда. «Биз газни имкон қадар тезроқ қайтариш учун қўлимиздан келганини қилмоқдамиз», деди Счефернакер.

26 апрель куни Польша расмийлари 50 нафар россиялик ва беларуслик жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкциялар жорий этгани маълум бўлди.

27 апрель куни «Газпром» Болгария ва Польшага етказиб беришни бутунлай тўхтатди, чунки мамлакатлар 1 апрелдан бери олинган газ учун тўловни компаниянинг янги рубль ҳисобига ўтказишдан бош тортди. Шу билан бирга Пиотр Наимский мамлакатда ёқилғи тақчиллиги бўлмаслигини таъкидлади .

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан