Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Пора олишга уринган Ўзбекистон Миллий университети ўқитувчиси қўлга олинди
4.08.2017 12:10,  
22

Олий ва ўрта махсус таълм вазирлиги томонидан 2017 йилда 729 минг нафар абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинди. Ошган эҳтиёж талабини қондириш мақсадида талабаларни қабул қилиш 14 фоизга, яъни 57 907 нафардан 66 316 нафарга оширилган, бундан ташқари кўпайтирилган контракт тўлови бўйича қабул жорий қилинган эди.

Юқоридаги факт мамлакатда барча ёшларга улар олий маълумотли бўлишлари учун шароит яратилаётганини кўрсатмоқда, аммо вазиятдан фойдаланиб ўз ҳамёнини тўлдирмоқчи бўлаётганлар топилмоқда.

Миллий хавфсизлик хизатлари ходимлари Бош прокуратура қошидаги Департамент ходимлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Миллий университети қабул комиссияси аъзоси, "География ва геология" факультетининг "Ижтимоий география" кафедраси мудираси Нилуфар Комиловани қўлга олишди, деб хабар қилмоқда "Подробно.уз".

Олиб борилган текширувлар жараёнида шу ҳолат аён бўлдики, Комилова фуқаро "М.Д"га Ўзбекистон Миллий университетига ўқишга киришида амалий ёрдам бериш ваъдаси билан ундан 5 минг АҚШ доллар талаб қилган.

Н.Комилова ўз ноқонуний хатти-ҳаракатларига тўлиқ иқрор бўлган.

Тошкент шаҳри Олмазор тумани прокуратураси томонидан Н. Комиовага нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг бир нечта моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан