Пора олмаган ходимга 15 миллион сўм пул берилди

Пора олмаган ходимга 15 миллион сўм пул берилди

Самарқандда ўз хизмат вазифаларини намунали бажараётган 10 нафар ички ишлар ходимларининг ота-оналарига вилоят ИИБ раҳбарияти номидан ташаккурномалар ва совғалар топширилган.

Жумладан, жиноятчи томонидан пора тариқасида таклиф этилган ва кейинчалик олиб келинган 2.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олмаган капитан У.Саримовга вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи билан берилган 15.000.000 сўм миқдоридаги пул мукофоти ва унинг ота-онасиига ташаккурнома берилган.