Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Порахўрлик ҳолатлари ёки қидирувдаги шахс ҳақида хабар берганлар пул мукофоти ва эсдалик совға билан рағбатлантирилади
20.08.2020 12:10,  
281

Бош прокуратура ташаббуси билан ​Вазирлар Маҳкамасининг «Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагилар коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантиришнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • жамиятда коррупциянинг барча кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда бу соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш;
  • коррупцияга оид жиноятларнинг барвақт профилактикасини таъминлаш, бунга имкон бераётган шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш;
  • аҳолини коррупцияга қарши курашишдаги фаоллигини янада ошириш ҳамда уларни бу соҳага қўшаётган ҳиссалари учун муносиб тақдирлаш.

Рағбатлантириш қонунийлик, адолатлилик, холислик, ошкоралик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда уларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш ва хоҳиш-истакларини ҳисобга олиш принциплари асосида амалга оширилади.

Мазкур Низом талаблари қуйидаги шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди:

мансабдор шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги қонунига мувофиқ тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга махфийлик асосида кўмаклашувчи шахслар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ коррупцияга оид жиноятлар ҳақида ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилган ёки коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни бевосита содир этган шахслар.

Рағбатлантириш бир марталик пул мукофоти, ташаккурнома ёки эсдалик совға шаклида белгиланади. Қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлган тақдирда пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

  • фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ўзларига нисбатан пора талаб қилган шахс ҳақида ёки ўзларига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида коррупцияга қарши курашувчи органларга берган хабари асосида бундай ҳуқуқбузарлик фош этилиши;
  • нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг ёхуд давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчиси ўзига нисбатан пора беришни таклиф этган ёки пора талаб қилган шахс ҳақида ёхуд ўзига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида коррупцияга қарши курашувчи органларга (коррупцияга қарши курашувчи органларнинг ходимлари эса бевосита ўз раҳбарига) берган хабари асосида ҳуқуқбузарлик фош этилиши;
  • коррупцияга оид жиноятни содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берган хабар асосида қидирувдаги шахс ушланиши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари бундан мустасно.

Қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

а) коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун ‒ базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари;

б) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлса, базавий ҳисоблашнинг қуйидаги миқдорида:

  • ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун ‒ беш баравар;
  • унча оғир бўлмаган жиноят учун ‒ етти баравар;
  • оғир жиноят учун ‒ ўн баравар;
  • ўта оғир жиноят учун ‒ ўн беш баравар;

в) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлса, базавий ҳисоблашнинг қуйидаги миқдорида:

  • ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун ‒ ўн баравар;
  • унча оғир бўлмаган жиноят учун ‒ ўн беш баравар;
  • оғир жиноят учун ‒ йигирма баравар;
  • ўта оғир жиноят учун ‒ йигирма беш баравар;

г) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан кўп бўлса, қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:

  • анча миқдор учун ‒ ўн беш фоизи;
  • кўп ёки жуда кўп миқдор учун ‒ ўн фоизи.

Бунда, пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қийматини фоизларда ҳисоблашда қонунчиликда белгиланган миқдорнинг энг кам миқдоридан келиб чиқилади.

д) қидирувда бўлган шахснинг яширинган жойи ҳақида хабар берганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, икки нафар қидирувда бўлган шахсларнинг яширинган жойи ҳақида хабар берганлиги учун эса ‒ етти баравари миқдорида.

Коррупцияга оид жиноятларни тергов қилиш ва уни фош этишда аҳамиятга эга бўлган далиллар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берганлик ёки бундай тоифадаги жиноятларни тергов қилиш ёхуд тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда бевосита кўмаклашганлик учун ташаккурнома ёки эсдалик совға шаклида рағбатлантириш тарзида тақдирланади, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари бундан мустасно.

Қуйидаги ҳолатларда:

икки ва ундан ортиқ коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари;

ҳар хил таснифдаги икки ва ундан ортиқ коррупцияга оид жиноятлар ҳақида хабар берганлик учун ушбу жиноятларнинг ижтимоий хавфлилигидан келиб чиқиб оғирроқ таснифи бўйича бир маротаба;

бир хил таснифдаги икки ва ундан ортиқ коррупцияга оид жиноятлар ҳақида хабар берганлик учун бир маротаба;

коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят ҳақида ёхуд қидирувдаги шахс тўғрисида икки нафар шахснинг берган хабари учун Низомнинг 8 ва 10-бандларида кўрсатилган пул мукофоти миқдорининг тенг улушда рағбатлантирилади.

Шахс коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши мумкин.

Қуйидаги қарорлардан бири қабул қилингандан сўнг рағбатлантириш масаласи кўриб чиқилади:

  • суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
  • Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 84-моддаси биринчи қисмининг 1‒3-бандлари, учинчи қисми ҳамда бешинчи қисмининг 1-банди асосида айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарор прокурор томонидан тасдиқланган ёки суднинг ажрими қонуний кучга кирганда;
  • қидирувдаги шахсга нисбатан қидирувнинг бекор қилинганлиги тўғрисидаги прокурорнинг, суриштирувчининг, терговчининг қарори ёки суднинг ажрими қабул қилинганда.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан