Porsche ўзининг илк электр транспорт воситасини тақдим этади

Porsche ўзининг илк электр транспорт воситасини тақдим этади

Porsche компанияси соатига 260 км/с гача тезлаша оладиган илк «Taycan» электр автомобилини иккита вариантда тақдим этди. Компания бир неча йил ичида электр транспорти технологиясига 6 миллиард евродан кўпроқ сармоя киритишни режалаштирганини ҳам маълум қилди.

Taycan бир вақтнинг ўзида Шимолий Америка, Хитой ҳамда Европада махсус ташкиллаштирилган тадбирларида намойиш эилтган. Forbes.ruʼнинг хабар беришича, Taycan  бир ҳафтадан сўнг Франкфуртдаги автосалонда омма эътиборига тақдим этилади.

Porsche аллақачон бозорда икки хил вариантда сотиладиган  — Taycan Turbo S ҳамда Taycan Turbo электромобиллари учун буюртмалар олишни бошлаган. Биринчи машина эгалари ўз автомобилларини келгуси йилдан олишлари мумкин. 

Taycan Turbo S Launch Control —  тезкор ишга тушириш режимлари ва Overboost — қувватни қисқа вақт ичида ошириш режимлари билан таъминланган, бунда у 2,8 сонияда 100 км/с гача тезлашади. Taycan Turbo эса 100 км/соат тезликни 3,2 сонияда таъминлайди. Иккала версиянинг максимал тезлиги соатига 260 км.

Турбо S бир марта тўлдирилган батарея билан 412 км йўл боса олади, Турбо эса 450 км. Йўловчи бўлмаси тагида жойланган батареянинг қуввати 93,4 кВт соатни ташкил қилади.

Porsche 2022 йилга келиб электр автомобиль технологияларига - электр автомобиллари, гибрид автомобиллар ва уларга хизмат кўрсатиш соҳаларига 6 миллиард евродан кўпроқ маблағ сарфлашини таъкидлади. Бу йил охирида Taycan седанининг арзонроқ версиялари, кейинги йил охирида эса Taycan Cross Turismo йўлтанламаси ҳам пайдо бўлади.

2