Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Постдан ўтказиш учун ҳайдовчидан сигарет талаб қилган ИИБ ходимларига чора кўрилди (видео)
17.07.2020 17:18,  
1363

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган «Уз ГАИ. Платный проезд со стикером через блок-пост» сарлавҳаси остида тарқалган видео тасвир юзасидан Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Видеотасвирда Гулистон шаҳри, «Дўстлик» маҳалласининг Хондамир кўчасидан Гулистон шаҳар марказига ўтиш жойида вақтинчалик ташкил этилган карантин блок-постида хизмат олиб бораётган Ички ишлар органи ходими видео тасвирга олган фуқаронинг стикери борлиги ҳақидаги важига қарамасдан, блок-постдан ўтиб кетиши учун 2 қути сигарет олиб келишини айтиб, фуқаро сигарет олиб келганидан сўнг карантин блок постга хизматга жалб қилинган Миллий Гвардия ходими айтилган сигаретларни олиб қолиб, фуқарони блок постдан ўтиб кетишига рухсат берганлиги ҳолати акс этган.


Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, хизмат текшируви натижасига кўра 3 нафар раҳбар ходимларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилиб, 1 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 1 нафар ходим эса Ички ишлар органларидан бўшатилди.

Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида қонунчилик ва хизмат интизомига риоя этишлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, қатъий интизомий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди, дейилади Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан