Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пойтахт аҳолиси ўз даромадларидан қониқадими?
5.10.2022 00:31,  
136

Сўровнома махсус ишлаб чиқилган дастур асосида “Рақамли пойтахт” ахборот-таҳлил маркази томонидан ўтказилди. Ҳокимлик сўровноманинг баъзи натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, сўровномада шаҳарнинг 12 туманидан турли ёшдаги 1606 нафар эркак ва аёллар иштирок этган. Қатнашганларнинг аксарияти (56,2 %) олий маълумотли, давлат тузилмаларида (21,3%), хизмат кўрсатиш соҳасида (16 %) ва ишлаб чиқаришда (14,8 %), иш жойига эга (58,5 %).

Баъзи умумлаштирилган натижаларга кўра:

  • респондентларнинг аксариятида (43,2 %) оилавий моддий аҳволи ўртача баҳоланди. Сўровнома иштирокчиларининг 38,9 % ўз моддий аҳволини паст деб ҳисоблайди. 14,6 %ининг фикрича у жуда паст. Эътиборлиси шундаки, жавоб берганларнинг 55,3 % ида ҳар бир оила аъзоси учун ойлик даромади 10 миллион сўмни ташкил қилиб, улар ўзларини “ўрта” қатламга мансуб деб ҳисоблашади. Шу билан бирга, ҳудди шу тоифага кирувчи 39,5 фоиз иштирокчилар ўз даромадларини юқори деб ҳисоблайдилар.
  • Туманлар кесимида Яккасарой, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларидаги респондентларнинг аксарияти молиявий аҳволини ўртача, деб баҳолайди. Яккасарой туманидаги респондентларнинг катта қисми моддий аҳволини юқори деб баҳоласа, Янгиҳаёт, Чилонзор, Сергели ва Бектемир туманлари аҳолисининг аксарияти моддий аҳволи даражаси пастлигини қайд этган.
  • Респондентлар даромадларида барқарорлик кузатилмоқда: уларнинг деярли ярми молиявий аҳволи ўтган йилга нисбатан ўзгармаган деб ҳисоблайди. Респондентларнинг атиги 10,5 фоизи у ёмонлашганини қайд этган. Шу билан бирга, уларнинг 33,7 фоизи молиявий аҳволи бир йилдан кейин яхшиланади, 40,7 фоизи эса молиявий аҳволи ҳозиргидек қолади, деб ҳисоблайди.

Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ойлик даромад ўрганилганда эса, қуйидагилар аниқланди:
респондентларнинг 29,5 фоизи учун 500 000 сўмдан 1 000 000 сўмгача, сўров иштирокчиларининг 18,3 фоизи учун ҳар бир оила аъзосига 1 000 000 сўмдан 1 500 000 сўмгача тўғри келади.

  • Респондентларнинг 54,9 фоизи даромад даражаси ва эҳтиёжларини қондириш имкониятидан қисман мамнун. Сўровнома иштирокчиларининг 31,4 фоизи ўз даромадларидан мутлақо норозилигини билдирган. Қатнашчиларнинг 5,3 фоизи ўз даромадларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилган.
  • Турар-жой шароитларини яхшилаш – яшаш майдонини кенгайтириш, таъмирлаш ишларини амалга ошириш имкониятлари йўқлиги респондентларнинг 47,4 фоизига хосдир.

Сўров натижалари шаҳар ҳокимлигига тошкентликлар фаровонлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни тўғри режалаштиришда ёрдам беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан