Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳар ҳокимлиги судда ютқазди
7.12.2019 12:08,  
3560

Хусусий мулкка тажовуз қилишга, хусусий мулк ҳуқуқини чеклашга йўл қўйилмаслиги қонун билан белгилаб қўйилган. Аммо айрим маҳаллий давлат ҳокимликлари томонидан ушбу қонун нормаларини бузиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Бизнес-Омбудсман матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 12 майдаги 658-сонли қарори билан «O'ZAVTOTEXXIZMAT» МЧЖга тегишли Тошкент шаҳар Яшнобод тумани 1-уйда жойлашган объектнинг бир қисми 486 м2 қурилиш ости майдонида жойлашган умумий майдони 1 458 м2 бўлган бино компенсация тўловлари тўланмасдан бузилган.

Таъкидланишича, Президентнинг 2019 йил 13 августдаги фармони билан Бизнес-Омбудсманга хусусий мулкдорларга уларнинг ҳуқуқларини бузган ҳолда зарар етказилишига, шу жумладан, мулк ҳуқуқини ноқонуний чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка тажовуз қилишга йўл қўйилмаслиги устидан тизимли назорат ўрнатиш ҳамда мансабдор шахслар томонидан суиистеъмол ва қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик юзасидан зарур чораларни кўриш вазифалари юклатилган.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигидан «O'ZAVTOTEXXIZMAT» МЧЖга 3 миллиард 210 миллион сўм компенсация тўловини ундириш, давлат ва жамоат фойдасига олинган 486 м2 га тенг ер майдонини ажратиш мажбурияти юклаш бўйича Тошкент туманлараро судига даъво ариза киритилди.

Киритилган даъвога асосан Тошкент шаҳар ҳокимлигидан «O'ZAVTOTEXXIZMAT» МЧЖ фойдасига 3 миллиард 210 миллион сўм компенсация ундириш ва 486 м2 га тенг ер майдонини ажратиш мажбурияти юкланди ва ҳозирда сумма тўлиқлигича тадбиркорга ундирилиши таъминланди.

«Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини тезкор ҳимоя қилиш мақсадида Бизнес-Омбудсманда ишонч телефони (71-239-25-92) фаолияти йўлга қўйилган. Агарда тадбикорларнинг ҳуқуқлари ёки конуний манфаатлари давлат органлари томонидан бузилса, ушбу телефон рақамига қўнғироқ қилиб ёки Вакилнинг электрон почтасига ([email protected]) хат ёзиб мурожаат қолдиришлари мумкин», дейилади Uza хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан