Пойтахтда музлама сабаб 6 та автомобиллар олдинма-кетин тўқнашди

Пойтахтда музлама сабаб 6 та автомобиллар олдинма-кетин тўқнашди

Жорий йилнинг 22 январ куни соат 17:00ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги Юнусобод кўчасида жойлашган “Анжир” кафеси рўпарасида, ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Х.Х. “Нексия-2” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб тезликни пасайтирган вақтида, унинг ортидан келаётган:

1) 1996 йилда туғилган С.Н. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли;

2) 1977 йилда туғилган Н.Р. бошқарувидаги “Эпика” русумли;

3) 1984 йилда туғилган М.С. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли;

4) 1993 йилда туғилган А.В. бошқарувидаги “Матиз” русумли;

5) 1992 йилда туғилган И.Р. бошқарувидаги яна бир “Матиз” русумли автомобиллар иштирокида олдинма-кетин тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.