Пойтахтда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди

Пойтахтда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳри Миробод туманида яшовчи 50 ёшли аёл Р.Ю. жорий йил 3 июлдан 9 июлгача уй шароитида даволаниб юрган. Нафас етишмовчилиги белгилари кучайгач, 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда. 

Унга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, илк аниқланган қандли диабет ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган. 

9 июль куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, нафас етишмовчилиги белгилари кучайганлиги сабабли сунъий нафас олиш аппаратига уланган. 

Бемор бир йилдан буён онкологик касаллик билан оғриб келган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.