Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Права" алмаштириш машмашаси. Муаммо нимада?
27.09.2021 15:09,  
603

Сўнгги кунларда Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун ташриф буюрувчи фуқаролар оқими ошган. Бу эса, ДХМларда узун навбатлар ҳосил бўлишига сабаб бўлмоқда.  

Муаммо нимада?

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати масалага ойдинлик киритди.

Маълум қилинишича, бугунги кунда 5.793.000 нафар ҳайдовчиларнинг 3.600.000 нафари ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштирган. Шундан 2 млн.дан ортиқ ҳайдовчининг гувоҳномаси алмаштирилмаган. 

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш муддати 2021 йилнинг 31 декабрь. 

2022 йил 1 январдан бошлаб, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Ҳайдовчиларга ёрдам бериш ва муаммони ечиш учун масъуллар нима чораларни кўрди?

Биринчидан, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш учун Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Сергели туманлари Давлат хизматлари марказларига ҳам мурожаат қилиш имконияти яратилди; 

иккинчидан, фуқароларимиз ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун рўйхатдаги Давлат хизматлари марказларига дам олиш кунлари (шанба ва якшанба, байрам кунларидан ташқари) соат 9:00 дан 15:00 гача ҳам мурожаат қилишлари учун шароит яратилди; 

учинчидан, ДХМлар орқали "права" алмаштириш учун онлайн ариза юбориш имкони берилди;

тўртинчидан, ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш хизматидан фойдаланиш учун ДХМларга ташриф буюрувчилар оқими катта бўлганлиги сабабли, Тошкент шаҳридаги ДХМларда эрта тонг соат 7.00дан бошлаб ФАҚАТГИНА ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш хизмати кўрсатиш йўлга қўйилди.  Қолган хизматлар, одатдаги режимда соат 9.00дан бошлаб кўраситлади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан