Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент: “Мораторий тугади. Лекин, бу яна эски усулда ёппасига текшир-текширларни бошлаб юбориш мумкин, дегани эмас”
24.01.2020 12:43,  
401

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномаси давом этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт соҳасидаги вазифаларга тўхталар экан, бизнес муҳитини янада яхшилаш энг муҳим масалалардан бири бўлиб қолишини таъкидлади:

Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш” рейтингида, энг яхши 50 та мамлакат қаторига кириш бўйича барча ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни қабул қилдик.

Хабарингиз бор, бундан 2 йил олдин корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишга нисбатан эълон қилинган мораторий муддати тугади.

Лекин, бу яна эски усулда ёппасига текшир-текширларни бошлаб юбориш мумкин, дегани эмас.

Кимгадир бу ёқадими-ёқмайдими, биз бунга йўл қўймаймиз. Барча назорат идоралари раҳбарлари шуни қулоғига яхшилаб қуйиб олсин.

Бу йил 2 миллиард долларлик, кейинги 5-7 йилда эса бундан 3-4 баробар кўп мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун маҳсулот етиштиришни кескин кўпайтириш чораларини кўриш зарур".

Мурожаатнома давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан