Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент 2 миллион истеъмолчига замонавий электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатиш зарурлигини таъкидлади
7.02.2020 08:59,  
357

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни нефть-газ саноатидаги ишлар натижадорлиги, табиий газ ва суюқ углеводородлар қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича жорий йилги вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. 

Йиғилишда Энергетика вазирлигига жорий йилда иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига ёқилғи маҳсулотларини барқарор етказиб бериш учун табиий газ қазиб олишни 2019 йилгига нисбатан 4 миллиард куб метрдан зиёд кўпайтириш вазифаси қўйилди. Ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш оралиғидаги технологик сарф ва йўқотишларни камайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Нефть-газ соҳасини ислоҳ қилиш бўйича “лойиҳа офиси”га илғор халқаро консалтинг компанияларини жалб қилиш, корхоналарда раҳбар ходимларнинг маошини фаолият самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларига (KPI) боғлаш зарурлиги таъкидланди. Соҳадаги барча корхоналарда коррупцияга қарши курашиш бўйича “комплаенс назорат” тизими жорий этилиши белгиланди.

“Ўзбекнефтгаз” компаниясига ҳар бир коннинг ҳолатини танқидий таҳлил қилиб, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш вазифаси қўйилди.

Аҳолининг суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасини барпо этиш ва модернизация қилиш бўйича 3 та лойиҳани якунлаш лозимлиги қайд этилди. 

Шўртан газ-кимё мажмуасида синтетик суюқ ёқилғи (GTL) ишлаб чиқариш заводи қурилишининг бориши кўриб чиқилди. Соҳа корхоналарида “рақамли кон”, хўжалик бошқаруви ва ресурсларнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритиш дастурларини (ERP) жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

“Ўзтрансгаз” ва “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятларига жорий йил июль ойига қадар 2,5 мингта йирик истеъмолчини табиий газ ҳисобини юритишнинг онлайн тизимига улаш вазифаси юклатилди. Табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида камида 2 миллион истеъмолчига замонавий электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатиш зарурлиги қайд этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан