Президент администрацияси 5 та Mercedes Benz автомобилларини сотувга қўйди

Президент администрацияси 5 та Mercedes Benz автомобилларини сотувга қўйди

Президент маъмуриятининг транспорт бўлими бир нечта Mercedes Benz автомобилларини ким ошди савдосига қўйди.

Булар учта Mercedes Benz E240, битта Mercedes Benz E320 автомобиллари бўлиб, барчаси техник жиҳатдан хизматга яроқли. Автомобиллар қора рангда, 2003−2004 йилларда ишлаб чиқарилган. Юрган масофаси 378 325 дан 854 240 км гача.

Сотувга қўйилган ушбу автомобилларнинг барчаси PPP авторақамларига эга. Бошланғич нархлар — 129,6 млн сўмдан 136 млн сўмгача.

Шунингдек, ким ошди савдосига 1996 йилда ишлаб чиқарилган, юрган масофаси 352 110 км га тенг бўлган, оқ рангдаги Mercedes Benz 412 D KA ҳам қўйилган. Унинг бошланғич нархи 188,1 млн сўмга тенг.

Барча лотлар бўйича аризалар 15 июнгача қабул қилинади, ким ошди савдоси 17 июнь куни бўлиб ўтади.