Президент Андижонда оилаларга субсидия ажратиш, йўллар ва сув тармоқларини таъмирлашни буюрди

Президент Андижонда оилаларга субсидия ажратиш, йўллар ва сув тармоқларини таъмирлашни буюрди

Фото: president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев мутасаддилар билан бўлиб ўтган йиғилишда Андижон вилояти аҳолисининг турмуш шароитларини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Маълум қилинишича, бу йилда вилоятда 6 минг 196 та – ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўп уйлар қурилмоқда.

Давлат раҳбари уй-жойга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиб, Андижон вилоятида 819 та оилага субсидия ажратиш зарурлигини таъкидлади.

Фото: president.uz

Бу йил 642 километр автомобиль йўли, 85 километр ичимлик суви тармоқлари қурилиши ва таъмирланиши белгиланди.

Таълим сифатини яхшилаш, ўқувчиларни 7-синфдан қизиққан касбига йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Бу келгусида уларнинг бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

– Мени энг кўп ўйлантирадиган масала – ёшлар ва хотин-қизлар. Уларга эътибор, кўмак керак. Билими, қўлида касб-ҳунари бўлса, ҳаётда ўз ўрнини топиб кетади, дунёқараши ҳам бошқача бўлади. Ота-онаси, оиласи ҳам давлатдан рози бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: president.uz

Туризм ва ахборот технологияларини ривожлантириш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Йиғилишда Бош вазир ўринбосарлари, тармоқ раҳбарлари ҳисобот берди. Видеоалоқа орқали туман ҳокимлари ва фаолларнинг фикрлари эшитилди.