Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент Андижонда қуёнчиликни 1 миллион бошга етказиш бўйича топшириқ берди
21.05.2020 20:54,  
251

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига сафари чоғида Марҳамат туманидаги “Водий ҳамкор агрофирмаси” томонидан ташкил этилган қуёнчилик кластери билан ҳам танишди.

1 гектардан зиёд майдонда ташкил қилинган мазкур кластер жорий йил 1 майдан ишга тушди.

Кооперация усулида 50 та хонадонга қуёнлар тарқатилиб,  улардаги одамлар бандлиги таъминланди. Шунингдек, қуён терисини ошлаш ва теридан телпак тикиш цехида 20 та иш жойи яратилади.

Корхонага “Калифорния”, “Янги Зеландия”, “Фландер”, “Рекс” ва “Великан” зотли 1000 бош қуён олиб келинган бўлиб, бир йил давомида улар сони 30 минг бошга етиши кутилмоқда. 

Қуёнчилик кластери томонидан бир йилда жами 3 миллиард сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқариш, 150 минг долларлик экспорт қилиш режалаштирилган.

Шу ерда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик корхоналари салоҳияти ҳақида маълумот берилди.

- Андижонда чорва кам, гўшт бошқа жойлардан олиб келиняпти. Қуён, парранда, балиқ кўпайтирилиб, гўшти истеъмолга чиқарилса, вилоятда гўшт нархи тушади. Камбағал оилаларга тарқатилиб, кластерлар томонидан қайта сотиб олинса, уларга даромад бўлади. Иқтисодий комплекс ва сектор раҳбарлари шу билан шуғулланиши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Вилоятда омихта ем ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қуёнчиликни 1 миллион бошга етказиш бўйича топшириқлар берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан