Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Президент Антимонополия қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига қўшимча ваколатлар юклади
2.06.2022 10:28,  
3

Президент Антимонополия қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига қўшимча ваколатлар юклади. Улар нархлар кескин тебранадиган даврларда корхоналар ҳудудига бевосита кириб, омборларидаги мавжуд захираларни хатловдан ўтказиш ҳамда асоссиз оширилган нархларни пасайтириш, ортиқча озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш ва бошқалар бўйича мажбурий тақдимномалар киритиш ҳуқуқига эга бўлди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги янги ваколатларга эга бўлди. Бу Ўзбекистон президентининг 31 майдаги №ПҚ-145 фармонида кўзда тутилган.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари кескин тебранган даврларда Антимонополия қўмитаси ва агентлик қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

устун мавқени суиистемол қилиш, келишиб қилинган ҳаракатлар ва тил бириктиришлар, шунингдек, биржа савдоларига мажбурий қўйилиши керак бўлган монопол ва юқори ликвидли маҳсулотларни тўлиқ ҳажмда чиқармаслик ва таклифни қисқартирганлик, манипуляциялар, товар ёки молия бозорининг барқарор фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилиш аломатлари аниқланганда, ҳозирги календарь йилидаги товарлар (хизматлар)ни сотишдан тушган тушумидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва юридик шахслар бирлашмаларига ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш. Бунда тақдимноманинг узрсиз сабабларга кўра бажарилмаслиги монополияга қарши курашиш органининг кўрсатмасини бажармаслик учун белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради;

нархларнинг асоссиз ўсиши, келишиб қилинадиган ҳаракатлар ва тил бириктиришлар ҳолатларини аниқлаш учун тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни (бизнес-омбудсманҒ хабардор этган ҳолда ташкилий ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг биноларига бевосита кириш ҳамда омбордаги мавжуд захираларини хатловдан ўтказиш;

аниқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг ортиқча ҳажмини савдога чиқариш, асоссиз оширилган нархларни пасайтириш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома ва кўрсатмалар киритиш.

Мазкур давр (нархлар кескин тебраниши) Вазирлар Маҳкамаси томонидан охирги 30 кун ичида нархлар Марказий банк асосий ставкасига тенг ёки ундан баланд ҳажмда ошадиган бўлса, 6 ойгача бўлган муддатгача белгиланади.

Антимонополия қўмитаси ва агентлик, шунингдек, ишлаб чиқарувчилар ва сотувчиларга инсон саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулклари учун хавфли ва сифатсиз бўлган товарларни республика ҳудудига импорт қилиш, реализация қилишни тўхтатиш, муомаладан чиқариш ва истеъмолчилардан мажбурий тартибда қайтариб олиш бўйича тақдимномалар кирита олади.

Бундан ташқари, истеъмол товарлари савдосига ихтисослашган савдо комплекслари, тармоқлари ва бозорларда:

Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини манипуляция қилиш, асоссиз ва сунъий ошириш, уларга бўлган танқислик ва ажиотаж табални вужудга келитиришга қаратилган ғайриқонуний ҳаракатларни;

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларига нарх-навони шаклллантиришнинг белгиланган механизмларига риоя этилишини;

Бозорлар ва савдо тармоқларига кириш бўйича сунъий тўсиқлар ва чекловларни аниқлаш (ўрганиш) ва уларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш.

Антимонополия қўмитаси марказий аппаратида Истеъмол бозорларида нархларни мониторинг қилиш департаменти ташкил этилмоқда. Ички бозорда истеъмол товарлраининг нархларини, импорт концентрациялашувини, тариф ва нотариф чораларнинг нархларга таъсирини таҳлил қилиш ҳамда савдо фаолиятида рақобатни таъминлаш унинг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан