Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент Беруний туманида қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилишига тамал тошини қўйди
24.02.2022 14:30,  
44

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида 100 МВт қувватли янги шамол электр станцияси қурилишига тамал тошини қўйди. «Тасаввур қилинглар фарзандларимиз, неваларимиз бундай лойиҳадан қандай манфаат кўради. Бу бир йиллик эмас, йилларга татийдиган лойиҳа», — деди Шавкат Мирзиёев.

Қорақалпоғистон Республикаси сафарининг иккинчи куни президент Шавкат Мирзиёев Беруний туманида қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилишига тамал тошини қўйди. Бу ҳақда блогер Азиза Қурбонова хабар берди.

«Тасаввур қилинглар фарзандларимиз, неваларимиз бундай лойиҳадан қандай манфаат кўради. Бу бир йиллик эмас, йилларга татийдиган лойиҳа», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент тамал тошига солган капсула ичидаги мактубда шундай ёзилган: «…Электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг бетакрор экомуҳитини муҳофаза қилиш мақсадида Саудия Арабистонининг Acwa Power компанияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикасида 100 МВт қувватли янги шамол электр станциясининг қурилишини бошлаш учун кенг жамоатчилик бугун 2022 йил 24 февраль куни тамал тошини қўйишга қарор қилдик. Ушбу лойиҳа ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлашда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади. Шавкат Мирзиёев — Ўзбекистон Республикаси Президенти».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан