Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент Бош прокуратурага ҳокимлар фаолиятини қатъий назоратга олишни буюрди
6.03.2020 18:25,  
1947

Аввал хабар қилганимиздек, президент Шавкат Мирзиёев атроф-муҳитни асраш ва чиқиндиларни бошқариш тартибини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси ҳамда 2019-2028 йилларда Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси ижроси қониқарсиз деб топилди.

Президентимиз фармонига мувофиқ, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий қилинган эди. Лекин жойлардаги раҳбарларнинг эътиборсизлиги оқибатида айрим ҳолларда ўсимлик дунёсига зарар етказилди. Бош прокуратурага ушбу масала бўйича ҳокимлар фаолиятини қатъий назоратга олиб, жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш топширилди.

Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнида экологик нормаларга риоя этиш масалалари ҳам таҳлил қилинди. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси лабораторияларида жиҳозларнинг 65 фоизи эскиргани кўрсатиб ўтилди. Ҳавога ифлослантирувчи моддалар чиқариш ҳажмининг 60 фоизи ёқилғи-энергетика, 20 фоизи тоғ-кон ва металлургия соҳасига тўғри келмоқда.

Шу боис табиатни муҳофаза қилувчи технологияларни қўллаган саноат корхоналарини рағбатлантириш, чанг-газ тозалаш ускуналари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, соҳадаги кадрлар сиёсати кескин танқид қилинди. Жумладан, малакали мутахассислар, илмий-тадқиқот ишлари етишмаслиги, бирорта олий ўқув юртида экология бўйича махсус факультет йўқлиги кўрсатиб ўтилди. Тадқиқотларга грантлар ажратиш, хорижда илмий ходимлар малакасини ошириш, соҳага инновацион технология ва ғояларни жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан