Президент ДХХга янги вазифа юклади

Президент ДХХга янги вазифа юклади

Ўзбекистонда ёшларнинг ижтимоий муаммоларини тизимли ўрганиш ва мувофиқлаштириш вазифаси Давлат хавфсизлик хизматига юклатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигидаўтказилганвидеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди- деб ёзмоқда"Qalampir.uz"

“Бундай муаммоларни тизимли ҳал этиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи жойларда ўғил-қизларимизнинг таклифларини “маҳаллабай” ўрганмоқда. Бугунги кунга қадар Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва пойтахтимизда 50 мингга яқин ёшлар билан юзма-юз мулоқот ўтказилди. Билдирилган таклиф ва истаклар асосида туман ва шаҳарлар кесимида ёшлар дастурлари тасдиқланди”, деди Шавкат Мирзиёев.

Президент ушбу дастурларнинг ижроси ёшларнинг ижтимоий муаммоларини тизимли ўрганиш ва мувофиқлаштириш вазифаси Давлат хавфсизлик хизматига юклатилганини қўшимча қилди.

Қайд этилишича, жойлардаги ўрганишлар ёшлар ўртасида муаммоларни аниқлаш ва тизимли ҳал этиш борасида ҳалигача кўплаб камчилик ва муаммолар сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда.