Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент эскича тиббиёт коллежлари ўрнига Ибн Сино мактаблари ташкил этиш кераклигини айтди
25.02.2020 17:04,  
333

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 февраль куни соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича галдаги муҳим вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда аввало, ихтисослашган тиббий ёрдам сифати ва кўламини ошириш лозимлиги таъкидланди. Давлат ва хусусий тиббиёт учун тенг шарт-шароит, рақобат муҳити яратилмаган. Молиялаштиришда электрон тизимнинг йўқлиги маблағлар унумдорлигини таҳлил қилиш имконини бермаяпти. Соҳани молиялаштиришни такомиллаштириш, мажбурий тиббий суғуртага оид қонунлар қабул қилиб, уни босқичма-босқич жорий этиш муҳимлиги айтилди.

Кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида ҳам камчиликлар мавжуд. Масалан, фақат 12 та олий таълим муассасаси узлуксиз касбий малака ошириш ҳуқуқига эга. Ҳозирда 50 фоиз шифокор малака ошириш билан қамраб олинмаган.

Шу боис мазкур тизимни қайта кўриб чиқиб, бу борадаги қамровни кенгайтириш, малака ошириш курсларини Қорақалпоғистон ва вилоятлар марказларида ташкил этиб, мутахассисларга қулайлик яратиш бўйича топшириқлар берилди.

Эскича услубда қолиб кетган тиббиёт коллежлари ўрнида Ибн Сино мактаблари ташкил этиб, дарс ва амалиётни замон талаблари асосида ўтиш зарурлиги таъкидланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан