Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент: Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятидаги 11 та корхона илк бор ташқи бозорга чиқди
26.09.2022 17:37,  
34

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари соҳада эришилган натижаларга тўхталди.

Охирги 5 йилда электротехника саноатида ишлаб чиқариш — 4,5 бараварга (4 триллиондан 17 триллион сўмга), экспорт — 5 бараварга (117 миллиондан 563 миллион долларга) ошди.

Йил якунигача экспорт 750 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.

Экспортбоп маҳсулотлар сони 200 тага етди, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятидаги 11 та корхона илк бор ташқи бозорга чиқди.

Бугунги кунда соҳада 1 миллиард 200 миллион долларлик 205 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Тармоқда юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришни 2 бараварга, экспортни янада ошириш режа қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан