Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Президент фармони билан Шуҳрат Ғаниев бош вазир ўринбосари лавозимига тасдиқланди
28.09.2020 14:55,  
323

Ўзбекистон президентининг фармони билан (ПФ–6069-сон, 24.09.2020 й.) Шуҳрат Мадаминович Ғаниев Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Ғаниев бунга қадар Фарғона вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, президент фармонлари билан:

Хайрулло Хайитбаевич Бозаров Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб (бунга қадар Наманган вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган); 

Шавкат Шокирджанович Абдуразаков Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи (бунга қадар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган) этиб тайинланди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан