Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Президент фармони талаби яна бажарилмади
1.02.2022 21:28,  
212

Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов устидан очилган маъмурий иш бўйича шу пайтгача иккита суд мажлиси бўлиб ўтган. Лекин президент фармонига зид равишда, бу мажлислар эфирга узатилмаган.

Биринчи суд 2022 йил 27 январь куни бўлиб ўтган, ушбу суд мажлисида Фирдавс Абдухолиқов иштирок этиб, кўрсатма берган. Шундан кейин суд ишни кўриш бўйича 31 январгача танаффус эълон қилган, лекин шу куни Абдухолиқов судга ариза билан мурожаат қилиб, ишни кўришни бошқа кунга қолдиришни сўраган.

Мазкур иш судда кўрилаётгани ҳақида ОАВ ва жамоатчиликка суд мажлиси ўтиб бўлганидан кейин хабар берилди. Ваҳоланки, президентнинг очиқликка оид фармонига биноан, 2021 йил 1 декабрдан бошлаб давлат хизматчиларининг касбий фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ишлар бўйича суд мажлислари телеканаллар ва интернетда жонли эфирга узатилиши керак эди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан