Президент: Энди «Госплан»​ деган гап бўлмайди 

Президент: Энди «Госплан»​ деган гап бўлмайди 

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Қўшма мажлисда президент Шавкат Мирзиёев пахта ва ғаллани давлат режаси асосида етиштириш тизими тугатилишини билдирди. Унга кўра, бу натижага босқичма-босқич эришилади.

“Госплан деган гап бўлмайди. Аграр соҳада кластер тизими ривожланмоқда. Мева-сабзавот, балиқчилик бўйича ишлар илгариламоқда.

Аммо кластерлар фаолиятнинг барчаси ҳам яхши йўлга қўйилмаяпти. Чунки у ерда ҳам коррупция бор. Айримлар банк билан ҳисоб-китобдан қўрқади”, – дея қайд этди у.