Шавкат Мирзиёев яқин орада бир ҳоким ва бир вазирни ишдан олишини маълум қилди. лекин уларнинг исмларини айтмади. Ҳоким ҳақида гапирар экан, «Садоқатли одам, лекин ишни бажара олмаяпти. Аравани тортмаяпти», — деди президент.
«Бир ҳафта ичида мен кадр масаласи бўйича бир қарорни эълон қиламан. Садоқатли одам, лекин ишни бажара олмаяпти. Аравани тортмаяпти», — деди президент ҳоким ҳақида гапира туриб.
Шавкат Мирзиёев пойтахтда ўтирган ва вилоятларда етарлича ишламаётган вазирларни танқид қилиб, уларнинг бири ҳоким билан бирга лавозимини тарк этишини қўшимча қилди.