Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент иш ҳақи тўлаш учун корхоналарга кредит ажратиш кераклигини таъкидлади
9.04.2020 20:05,  
679

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 апрел куни коронавирус пандемияси шароитида банк тизимининг барқарор ишлашини ҳамда иқтисодиётга молиявий кўмакчи бўлишини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда банкларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, бандлик ва аҳоли даромадларини сақлаб қолиш масалалари муҳокама қилинди. Жаҳон иқтисодиётида бошланаётган инқироз ҳолатларини ҳисобга олиб, банкларнинг лойиҳалар портфелини танқидий кўриб чиқиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, карантин тугаганидан кейин кўплаб корхоналарга ўз фаолиятини тиклаш учун анча вақт ва маблағ керак бўлади. Шу боис Марказий банкка ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти тўхтаб қолмаслиги учун банклар орқали 30 триллион сўм айланма маблағлар ажратилишини таъминлаш топширилди.

Зарур ҳолларда, корхоналарга иш ҳақи тўлаш учун ҳам кредитлар ажратилишини йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди.


Масофавий хизмат кўрсатиш турлари ва қамровини кенгайтириш бўйича ҳам вазифалар белгиланди.

Видеоалоқа тарзида ўтган йиғилишда соҳа мутасаддилари ва тижорат банклари раҳбарлари тегишли ахборот берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан