Президент карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш кераклиги айтди

Президент карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш кераклиги айтди

Фото: president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва хавфсизлигини ошириш, экологик осойишталикни таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича 10 август куни йиғилиш ўтказди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтган тадбир бошида давлат раҳбари коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.

Хусусан, барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакатимиз бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошгани қайд этилди.

Шунингдек, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини янада кучайтирган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашда давом этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлиги таъкидланди.