Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент келгуси йилнинг энг устувор вазифаларини кўрсатиб берди
31.12.2019 17:59,  
1153

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг охирги иш кунида парламент палаталари раҳбарлари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар мутасаддилари билан учрашиб, йил якунларини сарҳисоб қилди ва 2020 йилдаги муҳим вазифаларни белгилаб берди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда 2019 йилда йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб, 2020 йилга белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш, масъул ижрочилар ва муддатларни белгилаб олиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, бевосита жойларга бориб, уларнинг ижросини ташкил қилиш ва доимий назоратни таъминлаш кераклиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, истеъмол товарларни, айниқса, озиқ овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва харажатларни камайтириш орқали нарх-навонинг кескин ошишига йўл қўймаслик керак, дейилди.

Халқимизда тадбиркорлик ташаббусларини ошириш, боқимандалик кайфиятидан халос этиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Мамлакатимизда қулай бизнес муҳитини яратиш, жумладан, солиқ маъмурчилигини янада такомиллаштириш, ахборот технологияларини кенг қўллаш ва инсон омилини максимал қисқартириш зарурлиги таъкидланди.

Келгуси йилда туристлар оқимини 7,5 миллионга етказиш ва хизматлар экспортини 1,5 миллиард доллардан ошириш бу соҳадаги энг устувор вазифалиги кўрсатиб ўтилди.

Агросаноат мажмуига кирувчи тармоқ ва соҳа раҳбарлари учун Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ижросини таъминлаш келгуси йил учун энг устувор вазифа бўлиб қолади. Бунда, пахта, ғалла, шоли кластерларига керакли шароитлар яратиш, янги тизимда юзага келадиган муаммоларни мунтазам таҳлил қилиб, уларни бартараф қилиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, йиғилишда нефть-газ, кимё тармоқлари, энергетикани ривожлантириш, ушбу соҳаларга хусусий сектор ва инвестицияларни фаол жалб қилиш, хомашё қазиб олишни кўпайтириш бўйича зарур топшириқлар берилди.

president.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан