Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Президент мактабига ўқишга кира олмаганлар учун қўшимча имтиёз берилади
23.04.2022 22:12,  
143

Маълум бўлишича, Президент мактабига ўқишга кира олмаган ўқувчилар янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин.

Хабарда айтилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 15 апрелда тасдиқланган 8-сон баёни бунга асос қилиб келтирилган. Унга кўра, Президент мактабига 5-синф кириш имтиҳонлари иккинчи босқичида иштирок этиб, ўқишга кира олмаган номзодлар ҳар бир вилоятда ташкил этилган аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактабга ўқиш истагини билдирган тақдирда, ариза топширади ва квота доирасида баллар кетма-кетлиги асосида имтиҳонсиз қабул қилинади. Таъкидланишича, қабул қилинадиган ўқувчиларнинг сони 24 нафар этиб белгиланган.

Шунингдек, белгиланган қабул квотасидан ортган талабгорлар битта ихтисослаштирилган мактабга ўқиш истагини билдирса, устунлик юқори балл тўплаган ўқувчига берилади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан