Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент мактабларига асосий қабул имтиҳонлари қачон бўлиб ўтиши маълум қилинди
19.07.2019 15:47,  
94

21-24 июль кунлари Наманган, Нукус, Хива ва Тошкент шаҳарларида Президент мактабларига асосий қабул имтиҳонлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда Халқ таълими вазирлиги асосий имтиҳон натижаларига кўра Президент мактабига қабул қилинмаган бир гуруҳ ўқувчиларни бошқа ихтисослашган мактабларга имтиҳонсиз қабулни тавсия қилишни режалаштирмоқда.

“Cambridge Assessment International Education” (Буюк Британия) ташкилоти 29 июндан 2 июлга қадар Президент мактабларига саралаш имтиҳонларини ўтказган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 20 фeвралида прeзидeнт Шавкат Мирзиёeв “Прeзидeнт мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорни имзолаган эди. Ҳужжатга кўра, Прeзидeнт мактаблари мамлакатнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ташкил этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан